Фарғонада баҳайбат дарахт қулаб, «Nexia-2»ни босиб қолди
Фото: Фарғона вилояти ЙҲХБ
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида автомобиль устига дарахт ағдарилиб тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 6 ноябрь куни Қўқон шаҳар «Сарбоз» кўчасида содир бўлган. Ёмғир ёғиши ва шамол сабабли чинор дарахти шу кўчада тўхтаб турган «Nexia-2» автомобили устига қулаб тушган. Бу вақтда автомобилда ҳайдовчи ва йўловчи бўлмагани сабабли ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари, ЙПХ ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб бориб, вазият оқибатларини бартараф этган.
Эслатиб ўтамиз, айнан 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида «Cobalt» русумли машинани ҳарсанг босиб қолиб, 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг