Фарғонада “Аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази” иш бошлади
Фарғона шаҳридаги “Меҳржон” нодавлат нотижорат ташкилоти қошида “Аёллар ва болаларни қўллаб-қувватлаш маркази” фаолияти йўлга қўйилди. Марказнинг очилиш маросимида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова, Адлия вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда жамоатчилик иштирок этди.
— Янги марказ “Ўзбекистонда қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавлонова. — Унинг асосий мақсади – зўравонликдан жабр кўрган аёллар ва болаларга вақтинчалик бошпана бериш, бундай ҳамюртларимизни ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шунингдек, марказ мутахассислари оилавий низо ва келишмовчиликларни бартараф этиш, зўравонликдан жабр кўрганларни жамиятга қайта мослаштириш, хотин-қизлар ва янги авлоднинг ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашади.
Ботир МАДИЁРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг