Фарғонада 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

11:17 19 Февраль 2026 Жамият
256 0

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишча, кеча, 18 февраль куни Қўқон шаҳар 1-сон ИИБ «Садоқат» МФЙ профилактика инспектори ўзи хизмат олиб борадиган маҳалладаги хонадонлардан бирида яшовчи фуқаро М.Р.нинг (гумондорнинг бувиси) чақируви асосида унинг уйига борган.

Шу вақтда 16 ёшли Ў.Ў. хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори билан яшаш хонадонининг ошхонасида ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал вақтида вояга етмаган фуқаро ИИО ходимининг кўкрак қафаси орқа чап томонига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Инспектор оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б» банди билан билан жиноят иши қўзғатилиб, у Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?