Фарғонада 412 млн сўмлик психофаол дорилар фош этилди
Видеодан кадр
Фарғона вилоятида Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ДХХнинг Чегара қўшинлари ҳамда Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан ички ишлар ҳамда божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги хонадонлардан бири холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада, унда 1956 йилда туғилган шахсга тегишли 6880 дона «Зардекс» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Маълум бўлишича, келгусида Тошкент шаҳрида сотилиши режалаштирилган ушбу дори воситалари Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган бўлиб, умумий қиймати 412 млн сўмни ташкил этади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг