Фарғонада 4 нафар эгизак туғилди
Фарғона вилояти Перинатал марказида 2024 йил 1 май куни 4 нафар эгизак дунёга келди. Бу ҳақда «Vodiy24» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, уларнинг 1 нафари қизалоқ ва 3 нафари ўғил бола. Чақалоқларнинг ўртача оғирлиги 1300 грамм — 1400 граммни бўлган. Улар она сути билан озиқланмоқда ва шифокорлар назорати остида.
«5 йил фарзанд сўрадим, кутдим. Ҳомиладорлик давримда эса 7 ҳафталигида 3 нафар эканини, 10 ҳафталигида эса 4 нафарлигидан хабар топдим», дейди эгизакларнинг онаси.
Болаларга Фотимахон, Муҳаммад Али, Муҳаммад Юсуф, Муҳаммад Содиқ деб исм қўйилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг