Фарғонада 1,3 миллиард сўмлик пиротехника воситалари савдосининг олди олинди
Фарғона вилоятида йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган шахс бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Маълум бўлишича, автомобилнинг юкхонасида 2 турдаги 2 миллион 324 минг дона салют ва петардалар ортилгани фош бўлган.
Шунингдек мазкур юк автотранспорт воситаси келиб тўхтаган хонадон ҳам кўздан кечирилганида, ушбу манзилда ҳам 2 турдаги 3 миллион 485 минг донадан зиёд салют ва петардалар борлиги аниқланган.
Ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган, муқаддам ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва сифати кафолатланмаган пирохтеника воситаларининг умумий миқдори 5,8 миллион донадан ошган.
Ҳозирда вақтинча сақловга топширилган мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, салкам 1,3 миллиард сўмни ташкил қилган.
Айни вақтда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг