Фарғона вилоятида кунига ўртача 150 тонна ўрик экспорт қилинмоқда

16:31 03 Июнь 2023 Иқтисодиёт
701 0

2022 йилда Фарғона вилоятида умумий қиймати 3 миллион долларлик 3000 тоннага яқин ўрик экспорт қилинган. Ўриклар Россия Федерациясига, Қирғизистон, Қозоғистон ва Мўғулистон давлатларига экспортга расмийлаштирилган.

Жараёнларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Водий” ва “Марғилон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постларининг Олтиариқ туманида жойлашган экспортга кўмаклашиш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича сутканинг 24 соати давомида хизмат олиб борилиши йўлга қўйилган.

Бу йил вилоятда кунлик экспорт ўртача 150-200 тоннани ташкил этмоқда. Жорий мавсумда тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 1 миллион 200 минг долларлик 1500 тоннадан ортиқ ўриклар экспорт қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?