Фарғона шаҳрида хитойлик тадбиркорлар иштирокида инвестиция форуми бўлиб ўтди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Маълумки, жорий йилнинг 13-20 апрель кунлари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегацияси амалий ташриф билан Хитойда бўлди. Хитойнинг бир қатор провинциялари, йирик ишлаб чиқариш компанияларида ўтказилган юзма-юз мулоқотларда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.
Бу келишувларнинг амалий самараси сифатида куни кеча Хитойнинг Хотан провинциясининг 10 нафарга яқин расмийлари ҳамда 30 дан зиёд йирик компаниялари раҳбарлари Фарғонага ташриф буюрди. Кенг қамровли мулоқотлар давомида Фарғона — Хотан инвестиция форуми бўлиб ўтди.

— Форумнинг асосий мақсади вилоятимизнинг тадбиркорлик соҳасидаги салоҳиятини намойиш этишга қаратилган, — дейди Фарғона вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Азимжон Юлдашев. — Шунингдек, ушбу тадбир орқали хитойлик тадбиркорларни янги инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш ҳамда Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги савдо алоқаларини янада жадаллаштириш мақсад қилинган.
Айтиш жоиз, форум доирасида инвестиция лойиҳаларини бир неча баробарга ошириш режалаштирилди ва бу борада амалий саъй-ҳаракатларга киришилди. Шу билан бирга, яқин вақт ичида фарғоналик тадбиркорлар делегациясининг Хотан провинциясига сафарини уюштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг