Фарғона нуфузли халқаро анжуманлар арафасида
Шу кунларда Фарғона вилоятида сентябрь ойида бўлиб ўтадиган халқаро анжуманларга қизғин тараддуд кўрилмоқда. Гап шундаки, 19 — 21 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида III халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳамда унга ҳамоҳанг Риштон туманида II халқаро кулолчилик форуми бўлиб ўтади.
— Ушбу фестиваль ва форум доирасида қатор маданий-маърифий тадбирлар кўзда тутилган, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов. — Хусусан, фестиваль қатнашчилари учун маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар маҳсулотларининг кўргазма-савдолари ташкил этилади. Ўз навбатида илмий конференциялар, модалар намойиши, халқ сайиллари, дорбозлик томошалари, фольклор жамоаларининг концерт дастурлари, пазандачилик танловларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Анжуман меҳмонлари учун Қўқон шаҳри ва Риштон туманининг маданий-кўнгилочар масканлари ҳамда туристик йўналишлари бўйлаб саёҳатлар уюштирилади.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг