Фарғона ҳокими спортчи Алишер Ғаниевга уй совға қилди
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон тарихида юнон-рум кураши бўйича илк жаҳон чемпиони Алишер Ғаниевга Фарғона шаҳридан хонадон калитини топширди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
«Вилоят ҳокими чемпионни ютуқлари билан қутлаб, ундан умидлар катта экани, спортнинг шу тури бўйича олимпиада йўлланмасини олиб, мамлакатимиз байроғини юқорига кўтариши, мадҳиямизни баралла янграшига сабабчи бўлишини тилади. Юртимизни дунёга танитишда ўз ҳиссасини қўшишига ва бундан кейинги фаолиятида ҳам зафарлар тилаб, катта ғалабалар кутиб қолишга умид ва ишонч билдирилди», дейилади хабарда.
Ҳокимликка кўра, чемпионга уй Экошаҳар — «Янги Ўзбекистон» массивидан берилган.
Маълумот учун, Алишер Ғаниев 2024 йилнинг октабр ойида Албания пойтахти Тирана шаҳрида бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича У23 тоифасидаги жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган.
Спортчи шу тариқа Ўзбекистон тарихида 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида юнон-рум кураши бўйича биринчи жаҳон чемпионига айланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг