Фақат иккита жинс мавжуд бўлади: эркак ва аёл – Трамп

11:03 23 Декабрь 2024 Дунё
332 0

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп президентлигининг илк куниданоқ трансгендерни тўхтатишга ваъда берди. Трамп унинг маъмурияти фақат эркак ва аёл жинси бўлган гендер сиёсатига амал қилишини таъкидлаган Аризона шаҳрида бўлиб ўтган «America Fest» анжуманида. Бу ҳақида «Yahoo News» нашри хабар бермоқда.

«Трамп маъмурияти даврида Қўшма Штатлар ҳукуматининг расмий сиёсати шундан иборатки, фақат иккита жинс мавжуд бўлади: эркак ва аёл. Бу жуда мураккаб кўринмайди ва уддалаб бўлмас иш эмас, тўғрими?» — дейди сиёсатчи.

Трамп, шунингдек, эркакларни аёллар спортидан четлатишга ваъда берди ва фақат иккита жинс, эркак ва аёл жинслари мавжудлигини, бу қадам АҚШ ҳукуматининг расмий сиёсати бўлишини қатъий таъкидлаган.

Консерваторлар учун ташкил этилган тадбирда нутқ сўзлаган Трамп, болаларнинг жинсий зўравонлик қурбонига айланаётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Сиёсатчи бу борада ҳам кескин чоралар кўрилишини маълум қилди.

«Трансгендерларни ҳарбий хизматдан, бошланғич мактабларимиз, ўрта мактаб ва лицейларимиздан олиб ташлаш бўйича қарорлар имзолайман», — дейди Трамп.

Бизнесмен Вивек Рамасвами билан биргаликда Трамп маъмуриятида ҳукумат самарадорлигини ошириш ва бюрократияга қарши курашиш бўйича янги бўлимни бошқарадиган миллиардер Илон Маск ҳам демократ Жо Байденнинг амалдаги маъмуриятининг гендер сиёсатини танқид қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер