ФАО Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисининг даромадларини оширишга фаол ёрдам бермоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Янги йил Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё, Хоразм вилоятларининг чекка ҳудудлари қишлоқ аҳолиси учун хушхабар билан бошланди. Гап шундаки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) уларни янги агросаноат ускуналари билан таъминлайди, бу эса қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини сезиларли даражада оширади, шунингдек, уй хўжаликлари даромадларини оширади.
Жумладан, Қорақалпоғистоннинг Қораўзак ва Беруний, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Қамаши, Хоразм вилоятининг Урганч ва Янгибозор туманларидаги томорқа хўжаликлари 30 та иссиқхона ва 25 та мотокультиватор олдилар.
Кўмак Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилаётган ва ФАО томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаси доирасида кўрсатилди.
Янги иссиқхоналар лойиҳа ҳисобидан бенефициарларнинг томорқа ер участкаларига ўрнатилди. ФАО мутахассислари иссиқхона эгаларига сабзавот экинларини экиш бўйича тавсиялар беришди. Чунки, иссиқхоналарда тўғри ташкил этилган иш бутун йил давомида юқори ва барқарор даромаднинг калитидир. ФАОнинг Ўзбекистонда бошқа лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ҳам томорқа хўжаликларига иссиқхоналар қуриб берилган бўлиб, амалиётнинг кўрсатишича, ушбу иссиқхоналар бизнеси йилига 10 миллион сўмдан 30 миллион сўмгача даромад келтириши мумкин.
Ўз навбатида, ер участкаларини ишлов беришда мотокультиваторлар катта ёрдам бермоқда. Улар ишни анча осонлаштиради ва тупроққа ишлов бериш ҳамда экиш учун тайёрлашда меҳнатини енгиллаштирмоқда.
“Иссиқхоналарни ва қишлоқ хўжалиги техникаларини топшириш орқали биз қишлоқ аҳолисининг даромадларини барқарор ошириш, уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва ўзини озиқ-овқат билан таъминлаш учун қўшимча имкониятлар яратишга ҳаракат қилмоқдамиз”, — дейди ФАО лойиҳаси миллий координатори Азиз Нурбеков.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг