Фан олимпиадаси ғолиби автомобиль совриндори бўлди
Қоракўл туман ихтисослашган мактаб-интернати ўқувчиларининг турли даражадаги фан олимпиадаларида ғолиблар сафидан ўрин олиши аллақачон анъанага айланиб улгурди. Бу галги муваффақият эса янада ҳавас қиларли.
Гап шундаки, мактаб-интернатнинг 10-синф ўқувчиси Муҳаммадали Расулов математика фани бўйича ўтказилган IRN олимпиадасида 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Ғолибга “Нексия – 3” русумли автомобиль соврин тариқасида берилди.

— Иқтидорли, салоҳиятли, интилувчан ўқувчилар ҳам, уларнинг кечани кеча, кундузни кундуз демай ўз устида ишлаб, шогирдлари иқболини кўришга иштиёқманд устозлари ҳам юртимиз, миллатимиз бойлиги, — дейди мазкур билим даргоҳи директори Т. Рўзиев. — Муҳаммадалининг ютуғи муносабати билан туман ҳокими, олимпиада ташкилотчилари, педагог ва ўқувчилар иштирокида ўтказилган тақдирлаш маросимида ана шу алоҳида таъкидланди. Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида сўз борди.
Тадбирда ушбу нуфузли олимпиадада фаол қатнашиб, 2- ва 3- ўринларни эгаллаган ўқувчиларга сертификат ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Муҳаммадалининг устози ва мактаб-интернат раҳбари 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
Истам ИБРОҲИМОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг