Фаластинликлар Ғазога ўз яқинларисиз қайтмоқда

13:12 07 Февраль 2025 Дунё
318 0

Фото: Reuters

Ғазо урушида Исроил томонидан 61 700 нафардан ортиқ фаластинлик ўлдирилди. Энди уларнинг оила аъзолари уйга ўз яқинларисиз қайтиб келмоқда.

Фаластинлик Ая Хасуна турмуш ўртоғи, тўрт ва икки ёшли фарзандларининг вафоти ҳақида гапириб берди. Улар ўтган йилнинг август ойида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган. Энди эса Ая Хасуна ҳам юз минглаб фаластинликлар қатори Шимолий Ғазога ёлғиз қайтмоқда.

«Ўша вақтдан бошлаб мен кучли бўлишга ҳаракат қилдим. Ажралишга дош беришга ҳаракат қиламан. Аммо атрофимдаги ҳамма нарса менга яқинларимни эслатади”, — дейди у.

Энди Ғазога қайтган фаластинликларнинг кўпи яқинларисиз, урушдан олдинги хотиралари билан яшашга мажбур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?