Фаластин бўйича “Нью Йорк декларацияси” қабул қилинди

Фото: БМТ
БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин масаласи бўйича “Нью Йорк декларацияси”ни маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берилди.
Манбага кўра, 193 аъзо давлатдан 142 таси ҳужжатни қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон ҳам декларацияни ёқлаб овоз берган давлатлар қаторида бўлди.
Исроил декларацияга қарши чиқди. У билан бир қаторда Аргентина, Венгрия, Микронезия, Науру, Палау, Папуа Янги Гвинея, Парагвай, Тонга ва АҚШ ҳам «қарши» овоз берди.
Бетараф қолган давлатлар эса 12 та: Австралия, Австрия, Болгария, Канада, Чехия, Германия, Гватемала, Италия, Литва, Нидерландия, Руминия ва Украина.
Франциянинг БМТдаги элчиси Жером Боннафонга кўра, декларация икки давлатли ечимни амалга ошириш учун ягона йўл харитасини белгилайди. Унда Ғазода отишмаларни тўхтатиш, гаровдагиларни озод қилиш, мустақил ва суверен Фаластин давлатини тузиш, ҲАМАСни қуролсизлантириш, шунингдек, Исроил ва араб мамлакатлари ўртасида муносабатларни нормаллаштириш назарда тутилган.
Исроилнинг БМТдаги элчиси Денни Данон эса ҳужжатни “бир томонлама ва маъносиз” деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, бу қарор Ассамблеянинг нуфузига путур етказиши ва ҲАМАСнинг ғалабаси сифатида талқин қилиниши мумкин.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш эса асосий масала — икки давлатли ечим эканини таъкидлаб, “Исроил ва Фаластин бир-бирининг ёнида тинч ва хавфсиз яшаши зарур”, деди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг