Эзгулик, хайр-саховат айёми

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Бугун Сирдарё вилоятининг турли ҳудудларидаги 76 та жоме масжидида ҳайит намози адо этилди. Қарийб 90 минг киши ушбу муборак ибодатни адо этди. Хусусан, биргина Гулистон жоме масжидида ҳайит намозини 7 мингдан зиёд киши ўқиди. Ватанимиз тараққиётининг янада жадал ва самарали бўлишини, халқимизнинг барча ишларига файзу барака, ривож тилаб ҳамда яна ўнлаб эзгу ниятлар жо бўлган дуолар қилинди.
— Қурбон ҳайити — эзгулик айёми, — дейди Ховос туманида яшовчи меҳнат фахрийси Анорбой Қаҳҳоров. — Моҳиятида меҳр-оқибат, саховатлилик қадриятлари устувор ва у ҳамжиҳатлик байрами ҳамдир. Қурбон ҳайити хонадонлар, маҳаллалар, шаҳару қишлоқларимиз бўйлаб ўзгача шукуҳ таратмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг