Европарламент Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакетини зудлик билан қабул қилишга чақирди

Фото: AP
Европарламент (ЕП) аъзолари шу йилнинг 2 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда Россияга қарши чекловларнинг ўнинчи пакетини тезроқ қабул қилишга чақиришга қарор қилди. Бу ҳақда ЕП матбуот хизмати хабар берди.
«Европарламент Европа Иттифоқи давлатларини имкон қадар тезроқ Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакетини келишиб олишга чақиради», дейилади хабарда.
Шунингдек, парламентдан қуйидаги чекловлар, жумладан, иқтисодий ва шахсий чекловлар бўйича ўз вақтида ташаббус кўрсатиш сўралган.
Бир қатор ЕП депутатларининг фикрича, Россиянинг «Лукойл» ва «Росатом» компанияларига қарши санкцияларни ишлаб чиқиш зарур. Парламент аъзолари, шунингдек, Россиядан олмосларни тўғридан-тўғри ва билвосита олиб кириш, сотиб олиш ва ташишни чеклашни таклиф қилмоқдалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг