Европа Россияга қарши янги чекловларни эълон қилмоқчи

14:35 14 Июль 2025 Дунё
154 0

Иллюстратив фото

Европа мамлакатлари бугун Россияга қарши янги санкциялар пакетини келишиб олишни режалаштирмоқдалар. Таклиф этилаётган чора — тадбирлар орасида Россия нефтининг нархини пасайтириш ҳам бор. Бу ҳақда “Reuters” тўртта манбага таяниб хабар тарқатди.

Чекловлар расмий равишда Брюсселда бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида қабул қилиниши мумкин. Агентлик маълумотларига кўра, санкцияларнинг барча позициялари аллақачон келишилган. Шунингдек, Словакия янги чекловларни қўллаб-қувватлайди, аммо Европа комиссиясидан Россия газидан босқичма-босқич воз кечиш кафолатларини талаб қилмоқда.

Асосий янгиликлардан бири Россия нефтининг нархини динамик равишда чеклаш механизми бўлади. Манбалардан бирига кўра, бир баррель учун тахминан 47 доллар ўрнатилиши мумкин ҳозирги кунда ушбу нарх 60 долларни ташкил этади.

Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддият туфайли бозор беқарорлиги шароитида нарх чегарасининг пасайиши ҳақидаги мунозаралар авж олган эди.

“Politico” маълумотларига кўра, Мальта Европа Иттифоқининг Россия нефтининг нархлари чегарасини бозор нархидан 15 фоиз пастроққа қўйиш таклифига қарши чиққан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?