Европа минтақасида қизамиққа чалиниш ҳолатлари рекорд даражага етди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларда ўтган йили қизамиққа чалиниш билан боғлиқ 127 мингдан зиёд ҳолат қайд этилган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, ЖССТ ва ЮНИCЕФнинг таҳлилларида келтирилишича, Европа ҳамда Марказий Осиёнинг 53 давлатини ўз ичига олган минтақада қизамиқ ташхиси қўйилган беморларнинг 40 фоиздан ортиғини беш ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.
«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларда ўтган йили қизамиққа чалиниш билан боғлиқ 127 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилди. Бу кўрсатгич 2023 йилги рақамлардан икки баробар кўп ҳамда 1997 йилдан бери рўйхатга олинган энг юқори кўрсаткичдир», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу касалликнинг ўсиш суръатлари коронавирус пандемияси даврида эмлаш қамровининг пасайиши билан боғлиқ. Мутахассислар ҳали-ҳануз бир қатор мамлакатларда вакциналар қабул қилиш кўрсаткичи пандемиядан олдинги даражага қайтмаганидан хавотирда. Бу ҳолат қизамиқ касаллиги билан боғлиқ эпидемия хавфини оширмоқда.
Маълум қилинишича, ЮНИCЕФ ва ЖССТ қизамиққа чалиниш ҳолатлари юқори бўлган мамлакатлар ҳукуматларини зудлик билан касалланиш ҳолатларини аниқлаш ва эмлаш кампанияларини кучайтиришга чақирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг