Европа кинематографияси ёшлар нигоҳида

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона политехника институти катта маданият саройида IX Европа кинофестивали доирасида махсус намойишларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Тантанали маросимда қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда Европа Иттифоқи билан олий таълим, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда кенг кўламли ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Хусусан, мазкур таълим муассасасида Эрасмус+ дастурлари доирасида 5 та лойиҳа амалга оширилаётир.
Тақдимот тадбирида Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар сўзга чиқиб, ушбу фестиваль Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Европа кинематографиясининг хилма-хиллигини намойиш этиш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, дастурдаги ҳар бир фильм томошабинларни жиддий мулоҳазага чорлашини айтиб ўтди.
— Европа киноижодкорлари томонидан тақдим этилган “Имаднинг болалиги” ва “Ҳаёт гўзал” бадиий фильмлари менда катта таассурот қолдирди. Фильмлар намойиш этилганидан сўнг элчи билан бу борадаги фикрларимизни муҳокама қилиш ҳамда Европадаги таълим дастурлари бўйича маълумот алмашиш имконига эга бўлдик, — дейди Фарғона политехника институти талабаси Моҳинур Рўзиева.
Айтиш жоиз, кинофестивалдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда кино санъатида эришилаётган ютуқлар билан яқиндан танишишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг