Европа Иттифоқи Зеленскийнинг Аляска саммитида иштирокини таъминламоқчи
Фото: LRT
Европа Иттифоқи етакчилари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Аляскада ўтадиган АҚШ ва Россия саммитида иштирок этишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирги асосий мақсад — Зеленскийга Аляскадаги музокаралар даврасида жой ажратиш.
Politico ёзишича, Европа етакчилари саммитга таклиф этилмаган. Шу боис улар “кўп вақтни бир-бирлари билан гаплашишга сарфлаётгани” таъкидланган.
Маълумот учун, 15 август куни Аляскада Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашуви бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг