Етакчилар «Галкиниш» чавандозлар жамоасининг чиқишларини томоша қилдилар

21:15 22 Август 2025 Жамият
253 0

Амалий ташрифнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев биргаликда "Аваза" конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрдилар.

Олий мартабали меҳмонларга "Галкиниш" миллий от спорти жамоаси ахалтака зотли тулпорларининг чиқишлари намойиш этилди.

Дунёга машҳур "Галкиниш" от спорти гуруҳи бу йил Монте-Карлода бўлиб ўтган 47-халқаро цирк фестивалида муваффақиятли иштирок этиб, олтин мукофотга сазовор бўлди, шунингдек, Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро этноспорт фестивалида муваффақиятли иштирок этди.

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида давлатимиз раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?