Эртага Тошкент вилоятидаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

1 сентябрь куни пойтахтдаги айрим кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Унда айтилишича, жорий йилнинг 1 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғида байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Шу сабабли қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади:
- Махтумқули – Оҳангарон шоҳ кўчасидан, Янги Ўзбекистон – 4П12 йўли кесишган чорраҳасигача;
- Чўлпон кўчаси бўйлаб, Янги Ўзбекистон – Миллий боғ кўчалари кесишган чорраҳасигача,
- Янги Ўзбекистон – Темирчи кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида соат 17:00 дан 23:00 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг