Эртага «Лолагулим» кинокартинасининг илк катта премьераси бўлиб ўтади
Кинематография агентлиги ташаббуси билан «Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли» кино ойлиги давом этмоқда.
Эртага 22 декабрь соат 17:00 да Киночилар уйида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Panda Production films студияси томонидан суратга олинган «Лолагулим» бадиий фильмининг илк катта премьераси бўлиб ўтади.
Сценарий муаллифлари Азамат Аҳроров, Шуҳрат Шон, постановкачи режиссёр Азамат Аҳроров, оператор Рустам Йўлдошев. Фильмда актёрлардан Теша Мўминов, Саид Мухторов, Раъно Зокирова, Муяссар Бердиқулова, Миролим Қиличев, Анвар Азимов, Шавкат Комилов ва бошқалар роллар ижро қилишган.
Кино премьерага фильм ижодкорлари ҳам ташриф буюради. Премьерага ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар, блогерлар ва ёшларни таклиф этамиз.
Кино ойлиги давомида «Барон 2», «Қурбон почча», «Афв», «101-рейс» каби кинокартиналарнинг катта премьералари бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг