Эроннинг “Arash Holding” компаниялар гуруҳи Фарғона вилоятига инвестиция киритиш ниятида

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилоят вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Эрон Ислом Республикасининг “Arash Holding” ва “Lajvar” компаниялари директори Ҳамидреза Маҳдиниа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилояти ва Эрон ўртасида иқтисодий-инвестициявий ҳамкорлик доирасида янги саҳифалар очилаётгани таъкидланди. Хусусан, жорий йилнинг 21-23 февраль кунлари Иқбол Эргашев бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Теҳрон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этди. Форум доирасидаги музокаралар натижасида эронлик ишбилармонлар билан амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланди. Унга кўра, яқин истиқболда Фарғонада Эрон билан савдо-логистика бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Марғилон шаҳрида эронлик тадбиркорлар учун технопарк ташкил этилади.
Ҳамидреза Маҳдиниа Фарғонада қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, ишлаб чиқариш соҳаларига инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирди. “Arash Holding” таркибига кирувчи компаниялар темир йўл рельслари, лифтлар, қурилиш кранлари, канализация, энергетика учун зарур жиҳозлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиши ва бу борада ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.
Учрашув якунида ҳамкорлик кўламини амалий саъй-ҳаракатлар доирасида ривожлантиришга келишиб олинди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг