Эронда тадбиркорлар иш ташлаб, норозилик билдиришмоқда (+видео)
Эрон пойтахтида савдогарлар ва дўкон эгалари кўчаларни тўсиб, норозилик билдиришмоқда. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.
Унда айтилишича, Эрон валютасининг кескин қулашидан норози бўлган тадбиркорлар, савдо марказлари ва кичик дўконларини ёпиб, барча эронликларни иш ташлашга чақирган ва намойишга чиққан.
Маълумотларга кўра, 28 декабрь куни Эрон миллий валютаси риёл рекорд даражадаги энг паст кўрсаткичга — 1,42 миллион долларга етган. Инфляция туфайли товарлар нархи кескин кўтарилмоқда. Озиқ-овқат нархлари сўнгги бир йил ичида 72 фоизга, дори-дармонлар нархи эса 50 фоизгача ошган.
Намойишчилар мамлакатдаги молиявий ҳолатга жавобгар масъулларнинг ишдан кетишини талаб қилмоқда. Хабарларга кўра, Теҳрон марказий бозорининг бир қисми иш ташлаш намойишига қўшилган.
Мамлакат куч ишлатар тизими мазкур намойишчиларга қарши кўз ёшартувчи газ ва сув тўпларидан фойдаланган.
Эрон Ички ишлар вазири ўринбосари Али Акбар Пуржамшидиён валютанинг ўзгаришини психологик сабабларга боғлаган ва аҳолини ҳушёр, сабрли ва ҳамкорликка, шунингдек, душманнинг фитнасига берилмасликка чақирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг