Эрон ядровий дастуридан воз кечиш ниятида эмас
Эрон ўз ядровий дастурини давом эттиришдан қайтмоқчи эмас ва ушбу соҳадаги ишларни тўхтатиш режасига эга эмас. Бу ҳақда Эрон атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад Исломий телеканал орқали берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз давом этиши керак ва ҳозирда зарар кўрган ядровий иншоотларда текширув ҳамда баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.
Мутахассислар фикрича, АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган ҳужумлардан сўнг ядровий объектлардаги вайронагарчилик даражаси ҳали аниқланмаган. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳужумлар натижасида асосий объектлар йўқ қилинганини маълум қилган бўлса-да, бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг