Эрон ва Исроил қўшинларининг жанговар салоҳияти солиштирилди
Иллюстратив фото
Эрон ва Исроил армияларини солиштириш қийин, лекин ҳар икки томоннинг ижобий ва салбий томонлари аниқ, дейди ҳарбий эксперт Олег Глазунов.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Исроил армиясининг инкор этиб бўлмайдиган афзалликлари орасида замонавий қурол-яроғлар ва турли хил ҳарбий операцияларни ўтказиш бўйича катта тажрибани қайд этиш мумкин. Чунки бу давлат ташкил топган — 1948 йилдан бери уришиб келади ва яхши ташкил этилган ҳарбий разведкага эга.
«Эрон армияси ҳам катта жанговар тажрибага эга ва Туркия билан бир қаторда энг жанговар армиялардан бири ҳисобланади», — дейди Глазунов. Экспертнинг қўшимча қилишича, Эрон узоқ вақтдан бери жанг майдонида учувчисиз самолётлар ва баллистик ракеталардан фойдаланиб келади ва улардан жуда кўп.
«Аммо Исроилда битта минус бор. У узоқ давом этадиган урушга тайёр эмас ва бардош бера олмайди. Агар кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланса, Эрон узоқроқ чидаши мумкин. Исроил эса АҚШ ёки бошқа иттифоқчиларнинг ёрдамига муҳтож бўлади. Шунинг учун бу ерда иккала давлат армиясининг жанговар тайёргарлигини солиштирмаган бўлардим», дея хулоса қилади Глазунов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг