Эрон қўшинлари жанговар ҳолатга келтирилди
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ президенти Доналд Трампнинг бомбардимон қилиш ҳақидаги баёнотидан кейин мамлакат армиясини жанговар шай ҳолатга келтирди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар қилди.
Унга кўра, Эрон Ироқ, Кувайт, БАА, Қатар, Туркия ва Баҳрайнга АҚШнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлаш, жумладан, америкалик ҳарбийлар томонидан ушбу мамлакатлар ҳудудидан фойдаланиш «душманлик ҳаракати» сифатида баҳоланиши ҳақида хабар юборган.
Агентликнинг таъкидлашича, Эрон тарафдори ҳисобланган Суриядаги Башар Ал-Ассад ҳукуматининг қулаши туфайли вазият янада мураккаблашган. Шунингдек, АҚШ Теҳроннинг иттифоқчилари деб ҳисоблаган ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ ва Яман ҳусийларига қарши фаол ҳаракатлар Эронда турли хавотирлар уйғотди.
Таъкидлаш жоиз, март ойида АҚШ президенти Эрон олий раҳнамосига икки ой ичида янги ядровий битим тузиш шартини қўйган эди. Теҳрон Вашингтон билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса, Америка даҳшатли бомбардимонларни «ваъда қилганди».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг