Эрон олий раҳнамосининг куёви ва келини ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди — ОАВ
АҚШ ва Исроил томонидан Теҳронга уюштирилган ракета ҳужумлари оқибатида Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг куёви ва рафиқаси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Kontext» Telegram-канали.
Сўнгги хабарларга кўра, Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўзи ҳарбий операциялар марказида турибди ва қарши ҳужумларни бошқармоқда.
Ўз навбатида, АҚШ Марказий қўмондонлиги Эроннинг жавоб зарбалари натижасида жиддий зарар етмаганини маълум қилди. Ҳозирда Америка ҳарбийлари орасида қурбонлар борлиги тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Аввалроқ, Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроил ҳамда АҚШ томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалган, мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса ушбу хабарларни рад этганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг