Эрон Исроилга АҚШдаги сайловлардан олдин зарба бериши мумкин
Исроил ўтган ҳафта Эронга ракета зарбаларини берган эди. Эрон томони эса жавоб ҳужумини ўйлаб беришини маълум қилган. CNN хабарига кўра, расмий Теҳрон жавоб зарбасини АҚШдаги сайловлардан олдин амалга ошириши мумкин. Шу билан биргаликда Яҳудий давлатининг Яқин Шарқдаги ҳужумлари тинмаяпти.
Байрут зарбалари: Ливан давлат матбуотига кўра, Исроил ҳарбийлари мамлакатга зарбалар бергани учун «Ҳизбуллоҳ»дан ўч олишга ваъда берганидан сўнг, жумага ўтар кечаси деярли бир ҳафта ичида биринчи марта Байрутнинг жанубий чеккасига зарба ёллаган. Исроил мудофаа кучлари маълумотларига кўра, «Ҳизбуллоҳ» пайшанба куни Исроил шимолига 90 га яқин ракета отган, натижада 7 нафар тинч аҳоли ва таиландлик 4 нафар ишчи ҳалок бўлган.
Нусайрат ҳужуми: Ғазо соғлиқни сақлаш расмийлари, Исроил ҳаво ҳужуми Нусейрат қочқинлар лагерининг шимолидаги икки уйга уюштирган ҳужуми оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар яраланган.
Ғазо шимолидаги Камол Адван касалхонасининг учинчи қавати пайшанба куни бомбаланганда беш кун олдин етказиб берилган муҳим тиббий буюмлар йўқ қилинган. Бу ҳақда БМТ раҳбари матбуот котиби хабар берган.
АҚШ расмийлари АҚШ президентлик сайловлари олдидан ўт очишни тўхтатиш бўйича якуний ташаббусни амалга ошириш учун минтақага ташриф буюришмоқда. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Оқ уй учун курашда ким ғолиб бўлишини кутаётган бир пайтда расмийлар бу саъй-ҳаракатлар Ғазодаги жангларнинг сайловдан олдин тўхташига шубҳа билан қарашади.
Ғазода келишуви: ҲАМАС расмийси гуруҳ доимий ўт очишни тўхтатиш ва Исроилнинг Ғазодан тўлиқ чиқиб кетишига олиб келмайдиган келишувни рад этишини айтди ва ҳозирда муҳокама қилинаётган таклиф қабул қилиниши мумкин эмаслигини маълум қилган. Айни пайтда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири CNN телеканалига берган интервьюсида Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш истиқболи фаластинликларга мустақил давлат берилмасдан туриб, бирор нарсага эришиш қийинлигини билдирган.
Ливан оптимизми: Исроил ҳарбий раҳбарлари Ғазо ва Ливанда қўлларидан келган барча ҳарбий ютуқларга эришганликларини билдирар экан, Ливанда ўт очишни тўхтатиш бўйича яқин орада муваффақиятга эришилиши мумкин. Ливан бош вазири Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасида келишувга умид билдирган, АҚШнинг бош дипломати эса у ерда можарога барҳам бериш бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини тўлиқ амалга ошириш ҳаракатларида оптимизм борлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг