Эрон генерали ўлдирилди: буюртмачи аниқ
Сурияда эронлик ҳарбий маслаҳатчи Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда "CNN" нашри хабар беради. Исроил Суриядаги Эрон таъсирига қарши кампаниясини давом эттираётган бир даврда бундай воқеа минтақадаги кескинликни кучайтиради деб тахмин қилинмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси расмийси Саид Абяр 3 июнь куни уюшитирилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган. Генерал Эроннинг Қудс кучлари аъзоси ҳисобланиб, 2012 йилдан бери Суриядаги операцияларда қатнашиб келган.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси унинг ўлимини тасдиқлади ва жавоб қайтаришга ваъда берди. Исроил аниқ зарба ҳақида изоҳ бермади, аммо Эроннинг Суриядаги ҳарбий мавжудлигига қарши туришда давом этишини маълум қилган.
Аввалроқ Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокатида вафот этганидан сўнг унинг вазифалари, конституцияга кўра, биринчи вице-президент Муҳаммад Мохберга ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг