Эрон депутатлари Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш талаби билан чиқди
Архив сурат
Эрон парламентининг 60 нафар депутати ташқи ишлар вазири Аббос Арақчидан Ислом Республикасини Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқишни ва АҚШ билан ядровий дастур бўйича музокараларни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда “Nour News” агентлиги хабар тарқатди.
“Депутат Муҳаммад Ризо Аҳмадий ва яна 59 депутатнинг ташқи ишлар вазирига Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномадан чиқиш ҳамда АҚШ ва Халқаро атом энергияси агентлиги бош котиби билан музокаралардан чиқиш зарурлиги ҳақидаги мурожаати ўқиб эшиттирилди”, — дейилади хабарда.
Шу йилнинг 28 август куни Буюк Британия, Франция ва Германия (“Европа учлиги”) БМТ Хавфсизлик Кенгашига 2015 йилги ядровий келишув билан бекор қилинган Эронга қарши халқаро санкцияларни тиклаш механизми ишга тушгани ҳақида хабар берди.
Санкциялар дарҳол кучга кирмайди, уларни бекор қилишни давом эттириш тўғрисидаги резолюция лойиҳаси БМТ Хавфсизлик Кенгашида овозга қўйилиши керак. Агар 30 кун ичида бундай қарор тасдиқланмаса, санкциялар қайта тикланади. Европа давлатлари амалдаги келишув муддати 2025 йил октабр ойи ўрталарида тугашига бир ярим ой қолганда шундай қадам ташлаган.
Эрон “Европа учлиги”нинг бундай қадамини қоралаб, унинг ноқонунийлигини ва бу давлатлар томонидан келишувни бир неча бор бузганини айтиб, жавоб беришга ваъда берди. Германиянинг таъкидлашича, Буюк Британия, Франция ва Германиянинг Эронга қарши санкцияларни тиклаш механизмини ишга тушириш қарори Ислом Республикаси билан музокараларнинг янги босқичини очиши мумкин.
2015 йилда Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ, Франция ва Эрон Ислом Республикасининг ядровий дастурини чеклаш эвазига санкцияларни бекор қилишни назарда тутувчи ядровий битим тузгандилар.
2018 йил май ойида Дональд Трампнинг биринчи президентлик муддати давомида Қўшма Штатлар Эрон ядровий келишуви сифатида ҳам танилган Биргаликда комплекс ҳаракатлар режаси (Эрон ва 5+1 деб номланувчи бир гуруҳ давлатлар ўртасида Эроннинг ядровий дастурига доир сиёсий келишув)дан чиқди ва Эронга қарши санкцияларни тиклади. Бунга жавобан Эрон келишув бўйича ўз мажбуриятларини босқичма-босқич қисқартириш, хусусан, ядровий тадқиқотлар ва уранни бойитиш даражасини чеклашдан воз кечишини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг