Эрон АҚШ базаларига ҳужум қилиш учун ракеталарни тайёрлаб қўйди — ОАВ
Архив фото
Теҳрон, агар АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётга қўшилса, АҚШ базаларига ҳужум қилиш учун ракета ва бошқа ҳарбий техника тайёрлаб қўйган. Бу ҳақда “The New York Times” АҚШ разведкасига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ аллақачон Европага ўттизга яқин танкер самолётларини жўнатган бўлиб, улардан Қўшма Штатлар базаларини ҳимоя қилувчи қирувчиларга ёрдам бериш мумкин. Мақолада айтилишича, улар Эрон ядровий иншоотларига эҳтимолий зарба беришда иштирок этувчи бомбардимончи самолётлар сафини ошириш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Аввалроқ, “The Wall Street Journal” АҚШ президенти Дональд Трамп бир қанча вариантларни, жумладан Вашингтоннинг Эронга эҳтимолий зарбасини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. “CBS News” телеканали хабарига кўра, АҚШ Эрон ядровий иншоотларига, жумладан Фордога ҳам зарба бериши мумкин.
Россия Давлат Давлат думаси мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари Алексей Журавлев эса Эронда “кутилмаган иттифоқчилар” пайдо бўлиши мумкинлигини айтди
Унинг таъкидлашича, Трампни АҚШдаги демократик оммавий ахборот воситалари Яқин Шарқдаги “катта уруш» сари ундамоқда.
“Биз аниқ айтишимиз мумкинки, Трамп катта уруш сари ундалмоқда, аммо ҳозирча буни фақат демократик оммавий ахборот воситалари, яъни унга қарши бўлган оммавий ахборот воситалари амалга оширмоқда: “CNN” Эронни қаерга энг кўп уришни маслаҳат беради; “ABC News” ҳужум вақтини белгилаб беради” — деди сиёсатчи.
Депутатнинг фикрича, Эронда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими эскирганини тушуниб, “шунчаки қўлидан келгани учун” ҳужум қилинмоқда.
“Сизни ишонтириб айтаманки, агар Эронда ҳақиқатан ҳам Тел-Авив ҳаммани қўрқитмоқчи бўлган ядро қуролига эга бўлса, Исроил ҳужум қилмасди. Трамп буни очиқ тан олди — Эроннинг бомбаси йўқ ва шундан сўнг Вашингтон Теҳронни тўлиқ таслим бўлишини талаб қила бошлади. Улар Эронда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими эскиргани ва ҳарбий қўмондонликларга қарши туриши мумкинлигини тушуниб етганлари учунгина ҳужум қилмоқда” — дейди Журавлев.
Сиёсатчининг таъкидлашича, агар АҚШ Эронга қўшин юборса, улар Афғонистондаги каби ботқоққа тушиб қолади.
“Трамп қийин танлов олдида турибди: у кутилган тезкор ғалабани қўлга киритмасдан туриб, Афғонистондаги каби қўшинларни юбориши ва ботқоқликка тушиши ёки ҳамма нарсани тинч йўл билан ҳал қилишга уриниши мумкин”, — деди у.
Шу ўринда Журавлев Эроннинг “жуда кутилмаган иттифоқчилари” бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
“Трамп буни уддалай олишига ишончим комил эмас, “Чўл бўрони” (АҚШнинг Ироққа бостириб кириш операцияси — таҳр.)дан кейин дунёдаги геосиёсий вазият ўзгарди ва Эрон жуда кутилмаган иттифоқчиларга эга бўлиши мумкин”, — дея хулоса қилди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг