Ерни ноқонуний йўллар билан пулламоқчи бўлган фуқаролар қўлга олинди

Ноқонуний ер олди-сотдисига йўл қўймаслик учун Самарқанд ва Наманган вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.А. (муқаддам судланган) «Қўқимбой» массивидаги 5 нафар фуқарога ажратилган жами 40 сотих ер майдонини ушбу фуқароларнинг хабардорлигисиз гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали «чорвачилик» йўналиши учун ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига фуқаро М.Б.дан 61 млн сўм ва 3 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолат, Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. фуқаро Ҳ.Т.нинг ишончига кириб, «Тинчлик« МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 25 сотих ер майдонини гўёки ўзиники эканлигини ва 125 млн сўмга сотишини айтиб, келишилган пуллардан 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг