Эрлинг Ҳоланд АПЛнинг барча даврларидаги топ ҳужумчиларини тақиб этмоқда

13:12 01 Сентябр 2024 Спорт
335 0

Англия Премер Лигасининг 3-турида доирасида «Манчестер Сити» «Вест Ҳем»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Қайд этиш керакки, ушбу учрашувда «шаҳарликлар» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳет-трик қайд этди.

Шу тариқа норвегиялик футболчи АПЛдаги ҳет-триклари сонини 8 тага етказди. Бу учун Ҳоландга 2 мавсум кетди. Бу орқали Ҳоланд АПЛ тарихидаги энг кучли ҳужумчиларини ҳет-триклар сони бўйича қувишда давом этмоқда.

Қайд этиш керакки, Эрлинг бу борада Терри Анри, Ҳарри Кейн ва Майкл Оуенга (8 тадан) етиб олди. Фақатгина Серхио Агуеро (12), Алан Ширер (11) ва Робби Фаулер (9) «викинг»дан яхшироқ натижа қайд этишган.

Маълумот учун айтиш мумкинки, «Манчестер Сити» ушбу мавсумнинг дастлабки 3 ўйинида 3 та ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.

Аввалроқ, IBA Осиё мамлакатлари бўйича муҳим баёноти эълон қилинганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?