Эркалатса отаси, бошга чиқар боласи

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ/«Халқ сўзи». Фарзандини суймаган инсон йўқ. Бироқ уни ҳаддан зиёд эркалатишнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Буни яқинла Наманганда 16 ёшли қизнинг автомашина рулига ўтириши оқибатида рўй берган фожиа яна бир бор тасдиқлади.
Гап шундаки, Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро «Spark» русумли транспорт воситасини ҳали вояга етмаган, ҳайдовчилик тажрибаси йўқ қизига ишониб топширади. Рулга қизи ёнидаги олд ўриндиққа эса ўзи ўтиради. Бу пайтда орқа ўриндиқда қизнинг онаси ва 10 ёшли синглиси ҳам бўлган. Автомобилни ички йўлда бошқариб кетаётиб, хавфли бурилиш қисмида ўнг томонга бурилаётган вақтида тажрибасизлиги туфайли бошқарувни йўқотади ва шу ердан оқиб ўтувчи Андижон каналига тушиб кетади. Буёғи эса...
Ҳодиса оқибатида орқа ўриндиқдаги кичик қизалоқ ва она «нафас йўлига сув тиқилиш» ташхиси билан вафот этишади. Вояга етмаган ҳайдовчи ва унга рулни берган ота эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Айни воқеадан бир неча кун ўтиб яна Учқўрғон туманида содир бўлган аянчли автоҳалокат ҳам кўпчиликни ларзага солди. Тумандаги 23-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси отасига тегишли бўлган «Cobalt» русумли автомашинани ўзбошимчалик билан уйдан олиб чиқиб, бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қолади ва йўлни кесиб ўтаётган айни шу мактабнинг 4-синф ўқувчисини уриб юборади. Ҳодиса оқибатида болажон шифохонада вафот этади.
Энди ўз қилмиши сабабли тергов идораларида отасини ҳам сарсон қилаётган, бир оиланинг катта мусибатига сабабчи бўлган йигит қаттиқ пушаймонда. Бироқ бу пушаймон ҳали дунёга тўймаган гўдакнинг ҳаётидан устун бўлармиди.
Айтиш лозимки, вояга етмаган болаларнинг автомобиль рулига ўтириши билан боғлиқ нохуш ҳодисалар борган сари кўпроқ кузатилмоқда. Бунга асосан фарзандининг истагига қулоқ тутган ота-оналар сабаб бўлаётгани ҳақиқат. Қўйиб берсангиз боланинг кўнгли нималарни хоҳламайди, дейсиз. Шундай экан, уларни автомобиль сайридан кўра илм-фанни эгаллаш ёки бошқа нафли машғулотга қизиқтирган маъқул эмасми?!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг