Эркакларда деменсия учун хавф омили аниқланди
Иллюстратив фото
Олимлар қорин ёғи кекса эркакларда деменсия* учун хавф омили бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Тадқиқот натижалари «Alzheimer» (A&D) нашрида чоп этилди.
Тадқиқотда Австралия ва АҚШнинг 65 ёшдан ошган 17 000 нафардан ортиқ аҳолиси иштирок этди. Кузатиш бошида иштирокчилар соғлом бўлган. Иш давомида улар мунтазам равишда когнитив тестлардан ўтдилар, натижада қорни бўлган эркакларда хотира бузилиши, фикрлаш секинлашиши ва реакция тезлиги пасайганлиги аниқланди. Аёлларда бундай ўзгаришлар кузатилмади.
Олимлар қорин бўшлиғида кўп миқдордаги ёғ бўлган кекса эркакларда деменция ривожланиш хавфи озғин танага эга иштирокчиларга қараганда деярли 50 фоиз юқори эканлигини аниқладилар. Таъкидланишича, ёғ бирикмасининг жойлашуви когнитив функцияларга ҳам таъсир қилади.
*Деменция — когнитив қобилиятларнинг, яъни фикрлаш, хотира ва мантиқий фикрлашнинг пасайишидир. Бу эса одамнинг кундалик ҳаётига халақит беради. Деменция билан оғриган баъзи одамлар ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олмайдилар. Унинг асосий белгилари хотирани йўқотиш, нотўғри фикрлаш ва чалкашлик кабиларда намоён бўлади. Деменция кўпинча ёши улуғ одамларда учрайди. Лекин у баъзи касалликлар ёки жароҳатлар натижасида ҳам юзага келиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг