Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун улардан олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.
Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
Шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланади ва “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
Ҳокимликлар ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни 5 иш куни давомида ўрганади ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.
Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан 20 иш куни давомида ўтказилади.
Кейин ҳужжатлар қурилиш бош бошқармаси томонидан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқилиб, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрланади.
Шунга кўра, ер участкасини ажратиш материаллари ваколатли органлар билан келишилади.
Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилингач, шу асосда 3 иш кунида ер участкаси чегаралари жойида (натурада) белгиланади.
Бунинг учун БҲМнинг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади.
Ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг