Эпштейн файллари очилмоқда: жабрланувчилар нимадан норози?
Фото: «Reuters»
АҚШ Адлия вазирлиги жума куни Эпштейн файлларини эълон қилишни бошлаган эди. Унда ўзини «Жейн Доу» деб номлайдиган, Жеффрей Эпштейн зулмидан омон қолган аёл исм-фамилияси ҳам тилга олинган. Аёл бундан ҳайратга тушган ва CNN'га берган интервьюсида Адлия вазирлигидан унинг исмини оммага очиқ бўлган ҳужжатлардан олиб ташлашга уринишлари ҳозирча муваффақиятсиз бўлганини айтган.
«Жейн Доу»нинг айтишича, у 2009 йилда Эпштейннинг зўравонлигига гувоҳ бўлган ва уни бошидан кечирган. Ўша йили у ФҚБга бу ҳақда хабар берган. Бу вақт оралиғида Эпштейн иккита штатда фоҳишабозлик бўйича айбини тан олган ва федерал прокурорлар билан жиноий жавобгарликка тортилмаслиги тўғрисидаги келишувга эришган. Эпштейн 13 ой қамоқда ўтирган бўлсада бу вақт оралиғида унинг зўравонликлари давом этган.
CNN Адлия вазирлиги томонидан ҳозиргача эълон қилинган Эпштейн файлларида «Жейн Доэ»нинг исми кўп марта учраганини тасдиқлади. CNN аёлнинг шахсини ҳимоя қилиш учун унинг Эпштейн билан бўлган воқеаларини ва унга қўйилган айбловларни келишилган шартлар бўйича ёритишни режа қилмоқда.
CNN «Жане Доу»нинг файллари таҳрирланмаган ҳолда киритилиши бўйича изоҳ сўраб, Адлия вазирлигига мурожаат қилди. Нашр томонидан кўриб чиқилган электрон почта алмашинувига кўра, «Жейн Доу» дам олиш кунлари Адлия вазирлиги расмийларига унинг маълумотлари таҳрирланмаганлиги ҳақида хабар берган. Расмий шахс унинг хабарини ҳужжатлар ва таҳрирлар билан ишловчиларга етказишини айтган. Аёл вазирликка унинг исмини Эпштейн файлларидан олиб ташлаш бўйича бир неча марта мурожаат қилган, аммо душанба куни тушдан кейин ҳам унинг исми ўчирилмаган. Аёл унинг исмни ўзгартирилмагани жабрланганлар учун хавф туғдиришини қўшимча қилди. «Жейн Доу» ўнлаб омон қолганлардан бири эди.
Омон қолган жабрланувчилар CNN билан суҳбатлашганда Адлия вазирлиги Эпштейн файллари бўйича мурожаат қилмаганини айтишган. Эпштейн қурбонларини ҳимоя қилувчи баъзи адвокатлар ўтган ҳафта материал нашр этилишидан олдин таҳрирларни муҳокама қилиш учун Адлия вазирлиги билан алоқа ўрнатганликларини айтишди.
Адлия вазирлиги эса агентлик зарур таҳрирлар устида ишлашда давом этаётганини ва келгуси ҳафталарда яна юз минглаб ҳужжатлар эълон қилинишини маълум қилган.
Республикачи вакил Томас Масси билан биргаликда «Эпштейн файллари шаффофлиги» тўғрисидаги қонуннинг ҳаммуаллифи бўлган демократ вакил Ро Ханна душанба куни Адлия вазирлиги айбланмаган ёки суд жараёнини саботаж қилган бой ва қудратли одамларни ҳимоя қилишни тўхтатиши кераклигини билдирди.
Ханна Адлия вазирлигини бошқа эркакларнинг исми тилга олинган ФҚБ гувоҳларининг сўровларини ва Эпштейннинг компьютеридан мусодара қилинган электрон почта хабарларини ошкор қилишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- «Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг