Энг илғор ҳарбий учувчиларига Тошкент шаҳридан уй берилади

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ўн нафар энг илғор авиация мутахассисига ҳар йили Тошкент шаҳридан уй-жой ажратилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати "Халқ сўзи"га маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги қарорига мувофиқ, эндиликда Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган уй-жой ажратиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқади ва шундан сўнг белгиланган ходимларга кўчмас мулк тақдим этилади.
Ҳужжатга кўра, Ҳарбий учувчиларга уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг