“Энг фидойи устоз” танлови ғолиблари тақдирланди
“Uzbekistan GTL” заводида “Энг фидойи устоз” танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур танлов “Uzbekistan GTL” олий таълим ташкилотларининг мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқлари учун бўлажак мутахассисларни етиштиришда жонбозлик кўрсатиб, кўплаб иқтидорли талабаларга устозлик қилиб келаётган ўқитувчиларини аниқлаш ва муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида йўлга қўйилган лойиҳа ҳисобланади. Танлов низомига кўра, ғолиблар олийгоҳлар талабалари ҳамда “Uzbekistan GTL” заводида фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида сўровномалар ўтказиш орқали аниқланади.

— Сўровномада асосий эътибор илмий-педагог ходимларнинг касбий фаолияти ҳамда шахсий сифат ва фазилатларини аниқлашга қаратилади, — дейди “Uzbekistan GTL” МЧЖ директори Алишер Баҳодиров. — Хусусан, респондентлардан ўз устозларининг таълим бериш услуби, дарс жараёнини самарали ташкил этиши, талаба-ўқитувчи муносабатлари, ҳалоллик принципларига риоя қилиши каби жиҳатлар бўйича фикр билдиришлари сўралади.
Шунга кўра, танловнинг жорий йилги босқичида мамлакатимиздаги олийгоҳларнинг нефть-газ, ишлаб чиқариш ва технологиялар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар (5500 нафар), корхонанинг кадрлар захирасига киритилган иқтидорли талабалар (113 нафар) ҳамда корхона ходимлари (500 нафар) ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг ўзларига таълим берган устозлари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари, тавсиялари асосида 383 нафар номзод саралаб олинди ва танловга тавсия этилди.
Танлов комиссияси томонидан мазкур номзодлар тўғрисида тўпланган маълумотлар атрофлича таҳлил қилинган ҳолда, ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, олий таълим муассасаларининг 5 нафар профессор-ўқитувчилари биринчи ўринни қўлга киритиб, 70 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, 2-ўринни қўлга киритган 5 нафар ўқитувчи 50 миллион сўмдан пул мукофотига эга бўлишган бўлса, 3 нафар 3-ўрин соҳибларининг ҳар бири 30 миллион пул мукофотига эга бўлишди.
Бундан ташқари, яна бир гуруҳ устозлар турли номинациялар бўйича эътироф этилиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Тантанали маросимда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов иштирок этиб, танлов ғолибларини самимий муборакбод этди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг