“Энг фаол ижтимоий ходим” танловини ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (69-сон, 03.02.2024 й.) билан “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.
Низомга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ижтимоий ходимлар, ижтимоий ходим ассистентлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлардаги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича ижтимоий ходимлар ўртасида “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танлови ташкил этилади.
Шунга кўра, ҳар йили 1 апрелгача кўрик танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилади ва номзодлар 1 апрелдан 30 апрелгача агентлик веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
Кўрик танловнинг ҳудудий саралаш босқичи май ойида, республика финал босқичи июнь ойида ўтказилади.
Танлов қўйидаги синовлар асосида ўтказилади:
— иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган ижтимоий иш соҳасидаги онлайн тест синовлари;
— иштирокчиларнинг IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;
— иштирокчилар билан якка тартибдаги суҳбат.
Танлов ғолиб ва совриндорлари ҳар йили июль ойининг биринчи ҳафтасида қуйидагича тақдирланади:
Ҳудудий саралаш босқичида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг қуйидагича миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти:
1-ўрин – 5 баравари (5 млн 250 минг сўм);
2-ўрин – 3 баравари (3 млн 150 минг сўм);
3-ўрин – 2 баравари (2 млн 100 минг сўм).
Республика финал босқичида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг қуйидагича миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти:
1-ўрин – 20 баравари (21 млн сўм);
2-ўрин – 15 баравари (15 млн 750 минг сўм);
3-ўрин – 10 баравари (10 млн 500 минг сўм).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг