Энергетика вазирлигига ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди
Иллюстратив фото
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 28 февралдаги қарорида назарда тутилган.
Унга кўра, Энергетика вазирлиги ҳукумат билан келишган ҳолда, ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, табиий газ ва электр учун базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиши мумкин бўлади.
Энергетика вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ базавий меъёрларнинг амал қилиш муддатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўзининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб бориши лозим.
Хабарингиз бор, 1 март санасидан эътиборан мамлакатимизда иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.
Бироқ март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0 даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилган. Бу ҳам юқоридаги ваколат доирасида амалга оширилган.
Маълумот учун, иситиш мавсумидан ташқари даврда газ истеъмолининг базавий меъёри ойига 100 куб метрни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг