Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик

17:33 04 Июль 2023 Иқтисодиёт
564 0

Тошкент шаҳрида 3 июль куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикалари Энергетика вазирларининг навбатдаги уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда давлатларимиз раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб бораётгани, кўп қиррали ҳамкорлик тобора кенгаяётгани алоҳида таъкидланди.

Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида барча соҳалар қатори энергетика соҳасидаги ҳамкорликка ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани, гидроэнергетикадаги лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан «Қамбарота ГЭС-1» қурилишини жадаллаштиришга келишилгани қайд этилди.

Учрашувда ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошириш, янги электр узатиш линияларини қуриш ҳамда сув ресурсларидан унумли фойдаланиш билан боғлиқ ташкилий ва ҳуқуқий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Жорий йилда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, куз-қиш даврида энергия тизимидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Ж. Мирзамаҳмудов, Қирғиз Республикаси Энергетика вазири Т. Ибраев ва Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири А. Саткалиев томонидан тегишли протоколлар имзоланди.

Шу куннинг ўзида Қирғиз Республикаси Энергетика вазири Т. Ибраев ва Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири А. Саткалиевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов қабул қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер