Эндиликда айрим магистрлар ўқиш харажатларини ўзи қоплайди
2025 йил давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш мақсадида Президент қарори билан давлат олий таълим муассасалари (ОТМ) магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабалар учун таълим кредити ажратилишига оид янги чекловлар жорий этилди.
Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловаси 3-бандининг 4-хатбошисига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, эндиликда:
Давлат ОТМ магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг табақалаштирилган тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.
Ушбу чеклов табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бошқа бир марталик тўловларга ҳам татбиқ этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 527-сон қарорида таълим кредитларини ажратиш тартибларига оид низом тасдиқланган бўлиб, унда «супер контракт» асосида ўқишга кирган талабалар учун таълим кредити берилмаслиги белгиланган эди.
Мазкур қарор таълим тизимидаги молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва таълим кредитлари бўйича мавжуд механизмларни самарали бошқаришга қаратилган.
Келгусида барча абитуриентлар ва талабаларга молиявий режаларини пухта ўйлаб тузиш тавсия этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг