Энди Тошкентдан Урганчгача 14 соатда эмас, 7 соатда бориш мумкин
Урганч шаҳрининг ўзида 100 та замонавий автобусга эҳтиёж борлиги қайд этилди.
Тадбиркорлар билан биргаликда бу йил 80 та, кейинги йил яна 20 та замонавий автобус ва 50 та микроавтобус олиб келиниши, Қўшкўпир, Хонқа, Янгибозор, Хива шаҳрида 4 та янги автостанция қурилиши, йил якунигача 10 та янги замонавий троллейбус харид қилиниши белгиланди.
«Бухоро-Хива» темир йўлини электрлаштириш якунланди. Натижада йўловчи ташиш 500 мингдан 3,3 миллионга, юк ташиш 1,1 миллион тоннадан 5,8 миллион тоннага етади.
Мутасаддиларга келгуси йилда 6 та тезюрар электропоезд олиб келиш топширилди. Натижада Тошкентдан Урганчга етиб келиш 14 соатдан 7 соатга, Бухородан Хивагача эса 6 соатдан 3 соатга қисқаради.
2025 йилда Гурланда янги темир йўл вокзали қурилиши, Ҳазораспдаги вокзал реконструкция қилиниши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг