Энди маҳалла тизимида уч йиллик стажга эга бўлганлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» телеграм канали хабар берди.
Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади.
Мазкур сиртқи таълим шакли доирасида:
ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади:
кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Миллий университети таянч ОТМ ҳисобланади;
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади;
тавсиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.
Тавсияномалар, жумладан, қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича «намунали» деб топилганлиги.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг