Энди ички парвозларга электрон ҳужжатлар орқали рўйхатдан ўтиш мумкин
Ўзбекистонда йўловчилар ички парвозларга ҳужжатларининг электрон версияси ёрдамида рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 1 июлдан бошлаб йўловчилар маҳаллий йўналишлардаги парвозларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон вариантидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.
Бунда аэропортда рўйхатдан ўтишдан олдин йўловчи my.gov.uz сайти/мобил иловаси ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги шахсий кабинетига кириб, шахсий маълумотлар саҳифасига ўтади ва электрон шаклда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатдан ўтиш жойидаги ходимга кўрсатади.
Таъкидланишича, фақат my.gov.uz сайти/мобил иловаси ёки «Ижтимоий карта» мобил иловасидаги жорий маълумотлар шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида қабул қилинади, шунинг учун рўйхатдан ўтиш пайтида шу каби ҳужжатларнинг нусхалари, фотосуратлари, паспорт/IDʼнинг сканерланган вариантлари ёки шахсий маълумотлар бўлган веб-сайт саҳифасининг «скриншот»лари қабул қилинмайди.
Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, бугундан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилди.
Бунда my.gov.uz да ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.
Рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг