Энди ички йўллар жамоатчилик фикри асосида таъмирланади

Фуқароларни бюджет жараёнига жалб қилиш механизмининг ишга туширилиши жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва жамоатчиликни бюджет жараёнининг иштирокчисига айлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Чунки бюджетдан ажратилаётган маблағлардан тўғри фойдаланиш ва унинг натижадорлигини таъминлаш – бугунги давр талабидир. Бу борадаги маълумотларни халққа очиқ-ошкора, шаффоф етказиш эса давлат идоралари олдидаги асосий вазифалардан саналади.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори халқимиз узоқ кутган муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлди, десак муболаға эмас.
Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 2021 йил 1 октябрга қадар Фуқаролар ташаббуси жамғармасида 1 миллиард сўмдан кам маблағ шаклланган туман ва шаҳарлар учун қўшимча 57,9 миллиард сўм, “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлган туман ва шаҳарларга қўшимча 59,5 миллиард сўм маблағ ажратилади.
2022 йил 1 январдан бошлаб эса туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтирилади.
Қарорда белгиланганидек, туман ва шаҳар ҳокимлари Жамғармага маблағларнинг ўз вақтида ўтказилиши ҳамда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасига қадар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотлар ўзларининг расмий веб-сайтлари ва “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб борилади.
Ҳужжатга мувофиқ, Молия вазирлиги уч ой муддатда “Очиқ бюджет” ахборот портали ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларда ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни жойлаштириб бориш тартиби ва шаклларини тасдиқлайди. Фуқароларнинг ташаббусли бюджетлаштириш жараёнига жалб этилиши даражаси бўйича ҳудудлар рейтингини жорий этади ҳамда уни “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб боради.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги эса Ёшлар ишлари агентлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнини амалга ошириш механизми ва унинг моҳиятини аҳоли ўртасида тизимли равишда кенг ёритиб борилишини таъминлайди.
Шунингдек, ушбу қарорга биноан, ҳар бир маҳалла ва овулда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнига кўмаклашувчи “мобил” гуруҳлар ҳамда “ташаббускорлар бурчаги” ташкил этилади.
Умуман олганда, бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш – бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Ушбу ҳужжат эса давлат бюджетини шакллантириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этишга хизмат қилиши муқаррар.
Абдулла РЎЗМЕТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг